Ads

AS нашри хабарига кўра, "Реал" вингери Гарет Бэйл клубни тарк этиш ниятидан қайтгани йўқ. Уэлслик футболчи "қаймоқрангликлар" устози Зинедин Зидан билан муносабатини тўла яхшилаб ололмаяпти.

Хабарларга кўра Бэйл европа клубларининг таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда 30 ёшли футболчи Ла Лигада олтита ўйинда майдонга тушиб иккита гол ва иккита голлик узатма муаллифига айланган.