«Реал» футболчилари Месси ҳақида қандай фикрда? Улар Леони клубда қолишини истайдими?!

Мадрид суперклуби футболчиларига Лионель Месси борасида савол бериш одат тусига кирган. Улар билдирган фикрлар турлича. Ҳозирда, аргентиналик футбол юлдузининг клубни тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар ОАВда кўп айтилмоқда. Балки, бу Лео учун сўнгги «эл-класико» бўлар?! Хўш, Месси клубда қолиши «Реал» аъзолари учун қай даражада муҳим? Бугун шу мавзу асосида фикр билдирган «Қироллик клуби» футболчиларининг сўзларига эътибор қаратамиз.

Зайниддин Зидан:

"Мен Лео «Барселона»ни тарк этишини истамайман. У Каталонияда қолиши керак. Ўйлашимча, унинг ўзига ҳам Испанияда қолиш муҳим. Боз устига, «Ла Лига» учун ҳам Месси керак. У гол киритса ҳам, киритмаса ҳам, Месси бўлиб қолаверади! У буюк футболчи".

photo_2021-04-10_16-29-22

Серхио Рамос:

"У «Барса» сафида дебют қилган йилдан бошлаб, бизни бир неча бор ранжитган. Агар у Каталония клубида тўп сурмаганида, биз кўпроқ совринларни ютган бўлар эдик. Ўз вақтида, бизни халқаро аренада ҳам имконсиз вазиятга тушиб қолишимизга улар сабабчи. Жозе Моуриньо сингари супер мураббий билан ҳам уларни енгишга қийналганмиз. Улар билан тўқнашувларни ёдга олар эканман, бирорта 90 дақиқа оддий ўтмаганини ҳис қилдим".

lionel-messi-sergio-ramos-barcelona-real-madrid-2018-19_105ya2cnmwztw1elb1m1isrc0o

Тони Кроос:

“Агар азалий рақибларимиз сафида у тўп сурмаса, бу биз учун яхши янгилик. Сабаби, Мессисиз «Барселона» асосий қуролидан айрилади. Ўйлашимча, Лео кетгач, «Барселона»да қийин кунлар бошланади. Мессисиз Каталония клуби жуда кўп нарсаларни ўзгартиришга мажбур бўлади. Месси «Реал»га ўтса нима бўлади? Бунақаси ҳеч қачон амалга ошмайди. Бунинг учун футболчида отнинг юраги бўлиши керак!".

messi-kroos-madrid

Криштиану Роналду:

"Месси билан рақобатлашиш мени буюк футболчи бўлишимда қўл келди. У «Барса»да бўлгани учун ҳам, «Реал» футболчилари кўпроқ меҳнат қилишга мажбур. Қай биримиз кучлироқмиз? Мен ўзимни кучлироқ, деб ҳисоблайман. Балки, аслида Лео кучлироқдир, бироқ бу менинг шахсий фикрим".

photo_2021-04-10_16-39-22

Висенте Дел Боске:

"Ҳар доим Месси даражасида тўп суриш жуда мушкул. У абадий максимум даражада футбол намойиш этишга қодир эмас. У ва Роналду сингари буюк футболчиларнинг фаолиятида ҳам пасайиш кузатилиши мумкин. Шунга қарамай, Лео «Барса» тарихидаги энг кучли футболчи. У буни бир неча бор исботлаган".

photo_2021-04-10_16-40-27

Марсело:

"Лионель Месси менга қарши тўп сурган энг кучли футболчи. Ундан бошқасини айтиш иккиюзламачилик бўлади. Роналду? Мен ҳеч қачон унга қарши тўп сурмаганман. Шу боис, бу саволга жавоб беришим мушкул".

photo_2021-04-10_16-40-49

Лука Модрич:

"Мессининг кетиши Испания чемпионати учун улкан йўқотишга айланади. Бу худди Роналдунинг «Реал»дан кетгани билан бир хил. Криш кетгач, биз ҳам бир неча йиллар давомида ўзимизга кела олмадик. Лео кетса, Испания чемпионатининг савияси тушиб кетади".

photo_2021-04-10_16-41-12

Тибо Куртуа:

"Мен учун Месси қолганлар сингари оддий футболчи. Уни тушларимда кўриб чиқмайман. Унинг ўйинларини «Сельта» ёки «Леванте» футболчилариники сингари ўрганаман. Ундан кўп эмас. Тўғриси, Мессини ўрганишнинг имкони йўқ. У миядаги режасини албатта майдонга татбиқ этади. У Криштиану Роналду даражасидаги ижрочи! Унга қарши тўп суриш доимо завқли. Келажакда набираларимга Роналду ва Мессига қарши тўп сурганим ҳақида айтиб бераман".

unnamed_1

Рафаэл Варан:

"Лео – фантастик иқтидор эгаси. Уни бир киши тўхтатиб қолишга қодир эмас. Бундай юқори савиядаги футболчига қарши жамоавий ҳимоя зарур. Биз биргаликда бош зоналар қолдирмасак, Мессига муаммо туғдиришимиз мумкин. Бу айтишга осон, бироқ уни амалга ошириш улкан меҳнат талаб этади".

EP8DRijW4AEiODY

Карим Бензема:

Месси «Барселона» учун ҳамма ишни амалга оширади. Ҳужум уюштиради, стандартларни ижро этади… Биз эса, унга қарши жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз шарт. Унинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб бориш лозим. Акс холда, ўйин сиз кутмаган томонга бурилиб кетиши аниқ".

benzema-messi

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар