"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоаси таркибида рекорд ўрнатди.

35 ёшли футболчи Жачон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Кипрга қарши учрашувда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Беллашув хорватларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Лука ўз ҳисобидаги ўйинлари сонини 135 тага етказиб олган ҳолда, Дарио Срнанинг кўрсаткичини ортда қолдирди. Модрич миллий терма жамоаси сафида 2006 йилда дебют қилган ва ўшандан бери 16 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

2018 йилда бўлиб ўтган Жачон Чемпионатида Модрич етакчилигидаги Хорватия терма жамоаси финалга қадар етиб келган ва ҳал қилувчи учрашувда Францияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар