Ads

Мадриднинг "Реал" клуби уэльслик вингер Гарет Бэйлнинг Ла Лига 3-турида "Вильярреал"га қарши ўйинда олган дисквалификациясини бекор қилиш бўйича апелляция берди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Ла Лига тартиб-интизом қўмитаси “қироллик клубининг ушбу апелляциясини рад этди. Энди мадридликлар Бэйлнинг қизил карточкаси учун 350 евро, футболчининг ўзи эса 600 евро жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўзининг навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни ўз майдонида “Леванте”га қарши ўтказади.