Испания Қироли кубогининг финалида "Барселона" "Атлетик" Бильбаога қарши баҳс олиб борди ва рақибини 4:0 ҳисобида енгиб, титулга эга чиқди. Каталонияликларнинг азалий рақиби ҳисобланадиган "Реал" расмий "Твиттер саҳифаси уларни чемпионлик билан табриклади. 

"Барселона" клубини 2021 йилги Испания Қироли кубогидаги ғалаба билан табриклаймиз", - деб ёзади "Қироллик клуби" расмий саҳифаси. 

Маълумот учун, ушбу кубок "кўк-анорранглилар"нинг тарихдаги 92-титули ҳисобланади. Айнан Испания Қироли кубогини ютиш бўйича "Барса"га тенг келадиган клуб йўқ (бугунги ғалаба билан 31 та кубок). 

Шунингдек, тарихдаги умумий совринлар борасида жамоа "Реал"га тенглашиб ҳам олди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар