"Арсенал"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишги трансфер ойнаси вақтида "Реал" таркибини тўлдириши мумкин.

Мадридликлар ушбу трансфер амалга ошишини тезлаштириш учун лондонликларга Лука Йовични таклиф қилишмоқда.

Сербиялик футболчи "қаймоқрангликлар" сафига ёзда келиб қўшилган эди. У жорий мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалаган.

"Арсенал" билан келишувни узайтиришни хоҳламаётган Обамеянг эса 15 ўйинда ўнта гол киритиб улгурди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)