УЕФА амалдаги Чемпионлар лигасини тугатиш учун турли хил вариантларни ўрганиб чиқмоқда.

"Реал", "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари Европа Суперлигасини ташкил қилишда қатнашгани учун асосий ЕЧЛдан четлаштирилиши мумкин. Ярим финал босқичига етиб келган мусобақани якунлаб қўйиш бўйича турли вариантлар мавжуд. Шулардан бири ПСЖни мусобақа ғолиби деб тан олишдир. Аммо бу юқори даражадаги ўйинлар бекор қилиниши мумкин бўлган шароитда жиддий молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Яна бир вариантга кўра, мусобақани чорак финалда тарк этган "Бавария", "Боруссия Д" ва "Порту"ни яна Чемпионлар лигасига қайтариш ва ярим финал жуфтликлари ўрнини тўлдириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

УЕФА ушбу масала бўйича ўзининг якуний қарорини 23 апрель, жума куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар