УЕФА раҳбари Александр Чеферин Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Челси" учрашувини бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мавсум қизғин паллада - бу энг асосий омил. Ўйинлар бекор қилинган тақдирда телеканаллар биздан товон пули талаб қилиши мумкин. Шунинг учун учрашувнинг бекор қилиниши эҳтимоли жуда кам”, - деди Чеферин.

“Реал” – “Челси” жуфтлигининг дастлабки ўйини 27 апрель куни Мадридда бўлади. Жавоб ўйини 5 май санасига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид гранди ҳанузгача Суперлига иштирокчилари қаторида бўлиб турибди. "Челси" бошқа АПЛ клублари қатори ушбу турнирдан чиққанини эълон қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
22/04/2021 22:40
Ия биз интизорлик билан кутяпмизу қачон бўларкин Реал Мадрид финалгача борармикан яна кубогни қўлга киритармикан деб
&
realshah77
22/04/2021 19:06
bo'lsin

Минбар

Барча блоглар