Раянь Гарсия WBC чемпиони билан жанг қилмоқчи

Кечагина Канело ва Ковалёв андеркартида Ромеро Дуно (21-2, 16 КОс) ни 1-раундда нокаут қилиб, ўзининг 19-ғалабасини нишонлаган Раянь Гарсия (19-0,16 КОс) ушбу вазнда яқиндагина WBC чемпиони деб эълон қилинган Девин Хейни билан жанг қилиш истагини билдирмоқда. Гарчи Девин ҳаваскор боксда 2 бора Гарсияга мағлуб бўлган бўлсада.

Ҳозирда ҳолат мутлақо бошқача. Бу жанг ҳақида матбуот анжуманида Гарсиянинг ўзидан сўрашганида, жанг 2021 йил бошида бўлиши мумкинлигини айтган эди. У ҳозирда кейинги жангини Жорже Лайнрсэнд ёки Льюк Кемпбэлл билан бўлишни истаётгани ҳақида маълум қилган.