Райан Гарсия ва Люк Кэмпбелл жангига қайси арена мезбонлик қилиши маълум бўлди

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61 кг)  вақтинчалик WBC жаҳон чемпионлик камари учун  Райан Гарсия ва Люк Кэмпбелл жанги 2 январь куни бўлиб ўтиши тасдиқланган эди. Жанг Америка Қўшма Штатларининг Техас штати, Даллас шаҳридаги "American Airlines Center" мажмуасида бўлади. Ушбу спорт иншооти Америка ҳаво йўллари авиакомпаниясига қарашли бўлиб, унда асосан Миллий баскетбол лигаси баҳслари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу  жанг ғолиби ҳозирда Девин Хэйнига тегишли  жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар