Расман! Зубайра UFC 280 турнирида жанг қилади

  • 22 июль, 16:50
  • 0
  • MMA

Енгил вазндаги россиялик жангчи Зубайра Туҳуговнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

У Лукас Алмейдага қарши октагонга кўтарилади. Жанг 22 октябрь куни, Абу-Дабидаги UFC280 турнири доирасида ўтказилади. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра енгил вазн чемпионлик камари учун тўқнашади.

Зубайра 7 август куни UFC Vegas 59 турнирида Нейт Ландверга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо россиялик спортчи АҚШ визасини олишда муаммога дуч келгани туфайли беллашув бекор қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!