Расман: Виталий Денисов

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолиятини "Ротор"да давом эттиради.

Волгоград клубида 32 ёшли футболчи 29-рақам остида тўп суради.

"Мен буюк тарихга эга клуб таркибига қўшилганимдан мамнунман. "Ротор"да натижаларга эришиш истаги бор, менда ҳам шундай хоҳиш мавжуд.

Волгоградда янги, замонавий стадион қурилган. Бу эса муҳлислар эътибори ва меҳрини қозонмоқда", - дея айтиб ўтди Денисов клуб матбуот-хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Денисов жорий мавсумни "Рубин" таркибида бошлади ва Россия чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушди. 11 январь куни эса Қозон клуби футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)