Расман! УЕФА Суперкубоги Россияда бўлади

2023 йилги УЕФА Суперкубоги баҳси Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бугун УЕФА ижроқўми Амстердамда йиғилиш ўтказди ва айнан мана шу йиғилишда Суперкубокка мезбонлик қилувчи шаҳар номи эълон қилинди.

Бундан ташқари шунингдек қуйидаги шаҳарлар ҳам йирик мусобақа финалларига мезбонлик қилиши эълон қилинди:

2022 йилги Европа лигаси финали: "Пушкаш Арена", Будапешт, Венгрия.

2022 йилги аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали: "Ювентус Стэдиум", Турин, Италия.

2023 йилги аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали: Стадион ПСВ, Эйндховен, Голландия.

2022 йилги УЕФА Суперкубоги: Олимпия стадиони Хельсинки, Финляндия.

2023 йилги УЕФА Суперкубоги: "Қозон Арена", Россия.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)