Расман! Турғунбоев ва Ҳакимов
Ads

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида наманганликлар таркибида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан эса шартнома имзоланмоқда.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, куни кеча 2 нафар футболчи “лочинлар” билан келишувга эришиб, шартномага имзо чеккан. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимовлардир.

Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб (“Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор”) билан шартнома имзолангани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.

Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шерзод Ҳакимов эса жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказиб. 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
17/07/2019 09:15
Биз мухлисларга футболчиларни шартномага имзо чекишидан хам кура у неча йилга ва канча суммага тузилиши минг бора кизикрокдир.
АФСУС ......
Бунака чала хабар бергандан умуман матбуотта чикиш килмаган ма'кул.
&
Махаммад махмудов
16/07/2019 15:44
Биз лочинларга ишонамиз ва куллап кувватлаймиз
Абдусамат Жураев
16/07/2019 15:43
Гап йук админ неча йилга шартнома футболчилар билан тузулди езмайсилами
&
Dima Muratov
17/07/2019 21:04
NASAF da nima gaplar...
&
Surxon turon
17/07/2019 10:23
Ӯзи келар ёр ёр ӯзи кетар ёр ёр бубди хакимов
&
Hakimov SHerzod
17/07/2019 00:35
Navbohor oldiga yuqori maqsadlar qo‘yadigan jamoa.
Сабит Каримов
16/07/2019 18:07
Шартнома муддати ва суммаси яна Сир!
&
Isoqjonov Jo'rabek
16/07/2019 16:23
Shartnoma necha yilga bolipti