Расман! Спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти тўхтатилди

Бугун коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди.

Унга кўра, 10 июль санасидан бошлаб мамлакат ҳудудидаги барча спорт заллари, фитнес клуб, тренажёр ва бассейнлар фаолияти тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ сариқ ва яшил ҳудудларда карантин чекловлари бироз юмшатилиб, спорт заллари, фитнес клуб, тренажёр ва бассейнлар фаолиятига рухсат берилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)