Расман! Сами Хедира Бундеслигага қайтди

Германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи, у “Ювентус”дан “Герта”га кўчиб ўтди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда, 33 ёшли футболчи Берлин клубида 28-рақамда тўп суради.

“Герта” клуби спорт директори Арне Фридрих Хедиранинг трансфери бўйича қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Биз у билан 2010 йил Жанубий Африкада ўтказилган жаҳон чемпионатида бир жамоада эдик. Мен унинг етакчилик фазилатлари билан шахсан танишман ва у “Герта” футболчисига айланганидан жуда ҳам хурсандман”, - деди Хедира.

Сами Хедира “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Аммо у жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар