Расман: "Реал" ва "Барса" нишонидаги футболчини Нагельсманн илиб кетди
У Бундеслигада тўп суради.
Ярим ҳимоячи Доминик Собослаи "Ред Булл Зальцбург"дан "РБ Лейпциг"га кўчиб ўтди.
Немис клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 20 ёшли футболчи "Лейпциг" билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У 17-рақам остида тўп суради.
Жорий мавсумда Венгрия терма жамоаси футболчиси Австрия чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар