Расман! Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди!

Бир неча кун олдин, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида МОҚнинг навбатдан ташқари ХХХVIII Бош Ассамблеясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Рашид Толипов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Сакен Полатов ҳамда Азизжон Камилов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари, МОҚ вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ассамблеяни Ойбек Касимов олиб борди ва йиғилиш иштирокчиларини кун тартиби билан таништириб ўтди. Унга кўра, МОҚ раисига биринчи ўринбосар сайлаш ва Қўмита қошида «Спортда аёллар» комиссиясини ташкил этиш кун тартибидан жой олган эди.

Рустам Шоабдураҳмонов биринчи масала юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали ишлаган, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Равшан Сайфуддинович Эрматов номзодини илгари сурди. Тадбир иштирокчилари бир овоздан таклиф этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва Равшан Эрматов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Тадбир давомида Баҳодир Махситов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев номзод бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Ўз навбатида Равшан Эрматов билдирилган ишонч ва эътиборни оқлашга ваъда берди.

"Менга мана шундай юксак ишонч билдирилгани учун муҳтарам Президентимиз ва МОҚ жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Шу пайтгача бошқа ташкилотда бўлса ҳам ягона мақсад йўлида биргаликда фаолият олиб бораётган эдик. Бундан кейин ҳам ўз мақсадларимизни амалга оширишда ҳамкорликда ишлашимиздан хурсандман. Токио Олимпиадаси яқинлашиб борар экан, пульсимиз ҳаяжондан кўпроқ ура бошлаётганини ҳис қиляпмиз. Ишонаманки, Олимпиадада биз бир жамоа бўлиб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз ва халқимиз, ҳукуматимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади", – деди Равшан Эрматов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ziyoviddin Usmanov
12/04/2021 23:01
Diyor paxtakorni yoqotish kerak. Yaxwisi jurnalistligini tinchgina qilsin. Ovozi mos keladi
Baxil Alihuja
13/04/2021 16:29
Диёрни ва тажрибасиз ёшларни урнига Мирзахаким акани ва Хайруллани олишса булмайди-ми?

Минбар

Барча блоглар