Расман: Пиоли
Ads

"Милан" клубининг янги бош мураббийи сифатида Стефано Пиоли расман эълон қилинди.

"Россонерилар" 53 ёшли мутахассис билан 2 йиллик битимга имзо чекди ва унинг маоши йилига 1 млн евро этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли "Интер", "Лацио" ва "Фиорентина" клубларида фаолият олиб борган.

"Милан" А Сериянинг 7 та туридан сўнг, 9 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.