Расман! ПФЛ мусобақани тўхтатишга қарор қилди

Аёллар ўртасидаги Олий Лига учрашувлари пандемия шароити боис, Республика ҳудудларида жорий этилган карантин чекловлари туфайли ноъмалум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозим, карантин чекловлари эълон қилингач, ЎзПФЛга Олий Лига клублари мурожаат билан чиқишди ва ҳозирги шароитда клубларнинг машғулот олиб бориши, ўйинларга бориб келиши билан боғлиқ муаммолар туфайли, чемпионат учрашувларини қолдиришни сўрашди.

ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, клублар билдирган фикр ва мурожаатларга асосан, чемпионат учрашувларини Республика миқёсида карантин чекловлари юмшатилгунига қадар тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
11/07/2020 19:47
Шуниям оламшумул хабар килиб йозиб чикиш шартми гийбатчи айолардек. Тутруксиз кераксиз ма'лумотни нааа****** кераги бор.