Расман! Ўзбекистонлик яна бир футболчи Хитой Суперлигаси клуби билан шартнома имзолади (ФОТО)

Ўтган мавсумни Жанубий Кореянинг “Пусан Ай Парк” клубида ўтказган ҳамюртимиз Достонбек Турсунов янги мавсумни янги чемпионатда бошлайдиган бўлди.

25 ёшли ҳимоячи Хитойнинг “Чунсин Лифань” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Чунсин Лифань” Суперлиганинг “А” гуруҳида кураш олиб боради. Ушбу жамоа чемпионатнинг илк турини 20 апрель куни ўз майдонида “Шандон Луненг” клубига қарши ўтказади.

достон

Бундан аввалроқ ўзбекистонлик яна бир футболчи – Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасининг “А” гуруҳида иштирок этувчи “Цанчжоу Майти Лайонс” клубига кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар