Расман! Ўзбекистонлик машҳур футболчи Россия клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 72 та учрашувда майдонга тушган Виталий Денисов фаолиятини Россия Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Томь” клубида давом эттирадиган бўлди.

Жорий мавсумда мусобақанинг қуйи қисмига тушиб қолган “Томь” клуби раҳбарияти вазиятни ўнглаш мақсадида жамоа таркибини янгилай бошлади. Биринчи бўлиб томскликлар “Спартак” тарбияланувчиси Денис Давидов ва ўзбекистонлик Виталий Денисовни таклиф қилди. Шунингдек, бош мураббий Василий Баскаковга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Энди Россия футболида ўз ўрнига эга ушбу жамоани яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Александр Кержаков бошқарадиган бўлди.

Виталий Денисов ўтказилган музокараларда “Томь” раҳбарияти билан келишувга эришган ва ушбу жамоа учун тиббий кўрикдан ўтган эди. Ниҳоят, ҳамюртимиз Томск шаҳрига етиб борди ва янги клуби билан шартнома имзолади. Унга кўра, моҳир ҳимоячи жорий мавсум якунигача "Томь" таркибида тўп суради. Денисов янги жамоасида 29-рақамда ўйнайди. 

9679ac4ae84db3720f17e9fe33b10814

Таъкидлаш жоизки, Виталий Денисов янги жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди. Тажрибали футболчимиз ўтган мавсумни премьер-лига вакили “Рубин”да бошлаб,  чемпионатни Миллий футбол лигаси етакчиси “Ротор” сафида якунлаган эди. Бироқ, ўзбекистонлик ҳимоячи премьер-лигага чиққан “Ротор” раҳбарияти билан маош масаласида келиша олмаганидан кейин клубни тарк этганди.

33 ёшли ҳимоячи “Рубин” ва “Ротор”дан ташқари Россия чемпионатида ЦСКА, “Локомотив”,  “Спартак” (Нижегород) ва “Крилья Советов” каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ўз вақтида Россия чемпионатида ғолиб ва совриндор, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган. УЕФА кубоги мусобақасида бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, Украина чемпионатида “Днепр” жамоаси шарафини ҳам бир неча йил давомида муносиб ҳимоя қилган.

gallery_image_ФК_Рубин_ФК_Локомотив__1_тур_РПЛ___66_

2006-2018 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 72 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб Россия чемпионатининг премьер-лигасида уч нафар футболчимиз – Элдор Шомуродов “Ростов”, Остон Ўрунов “Спартак” ва Жасур Жалолиддинов “Локомотив” аъзоси ҳисобланади.

Яна бир легионеримиз Вагиз Галиулин Россия миллий футбол лигасида юқори ўринлар учун курашаётган “Нефтехимик”нинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида тўп сурмоқда.

galiulin-neftekhimik-1593967389-42792_1

Энди Виталий Денисов ҳам Россиядаги легионерларимиз сафига қайтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)