Расман!

Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, учрашув мезбони ҳисобланган “Оқтепа” клуби уй стадиони Ўзбекистон Кубоги мусобақасини ўтказиш бўйича регламент талабларига жавоб бермайди. Клуб стадиони ўзи иштирок этаётган A Про Лигаси талабларига мос келади. Аммо, Кубок баҳслари 1/8 финалдан бошлаб, сунъий қопламали майдонда ўйналишига рухсат берилмайди.

Шу сабабли, ўйин Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионига кўчирилди. “Оқтепа” ва АГМК клублари ўртасидаги ўйин 21 август куни ўтказилади.

Минбар

Барча блоглар