Расман! ОФК Осиё чемпионатини 2021 йилга қолдирди

Шу йил Кувайт давлатида ўтказилиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинди. Мусобақанинг қолдирилишига пандемия сабаб қилиб келтирилган.

Хабарда айтилишича, мусобақа келаси йилнинг қайси ойида ўтказилиши яқин вақтларда эълон қилинади.

Шунингдек, Хитой Осиё чемпионати U-23 турнирига мезбонлик қилишдан бош тортди. Хитойнинг бу қарорга келишига ҳам пандемия сабаб қилиб кўрсатилган. Энди ОФК 23 ёшлилар ўртасида 2022 ҳамда 2024 йилларда ўтказиладиган мусобақаларга мезбонлик қиладиган янги мамлакатни излайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)