Расман! Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги учун очиқ промоутерлик аукциони санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари эгаси ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини WBА йўналишида мажбурий давогар америкалик Ронни Риосга (33-3, 16 КО) қарши ўтказиши керак. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) жангга буйруқ берган ва музокаралар учун 30 кунлик муддат қўйган эди. Мазкур даврда томонлар ўртасида ўзаро келишувга эришилмади. Эндиликда WBA томонидан жангни ўтказиш хуқуқини сотиб олиш учун 24 май кунига очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинди.

Жанг ташкилотчилигини қўлга киритмоқчи бўлган компания учун минимун 150 минг доллар бошланғич тўлов сифатида белгиланди. Бу маблағнинг 75 фоизи чемпион учун, 25 фоизи даъвогар учун гонарар сифатида берилади. Агарда Ронни Риос ва Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлик компаниялари Golden Boy ва Matchroom ушбу кунга қадар келишувга эришса, аукцион бекор қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)