Расман! “Машъал”га янги бош мураббий тайинланди

Футболчилик фаолиятида "Машъал" жамоасининг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қилган ва олти йилдан буён жамоа директори бўлиб келган Дилавер Ваниев клуб тарихидаги 17-мураббийси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Ваниевга яқиндан Ботир Қораев ва Отабек Нарзуллаев ёрдам беришади.

Фаолиятини “Янгиер”да бошлаган ҳимоячи "Зарафшон", "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоаларида бир мавсум тўп тепган. У 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум "Андижон" либосини кийди. Ҳатто клуб 1-лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.

1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев жамоасининг росманасига афсонасига айлана олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)