Расман! Лопетеги

"Севилья" бош мураббий Хулен Лопетеги билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 54 ёшли мутахассис андалусияликлар билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги аввалги келишув 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Лопетеги “Севилья”ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Европа лигасида ғалаба қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)