Расман! Гилберт Бёрнс ва Стивен Томпсон жанги санаси эълон қилинди

UFC ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Гилберт Бёрнс (19-4) ва Стивен Томпсон (16-4-1) ўртасидаги жангни эълон қилди.
Жанг 10 июль куни "UFC 264" турнирида бўлиб ўтади. Маълумки, бу турнирнинг марказий жанги Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтади.

Бёрнс сўнги жангини жорий йилнинг февраль ойида чемпион Камару Усманга қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига имкониятни бой берганди. Томпсон эса охирги бор, Жефф Нилга қарши октагонга кўтарилган ва очколар ҳисобида уни мағлуб этган.

Гилберт Бёрнс ҳозирги кунда дивизион рейтингида 2-ўринда бораётган бўлса, Стивен Томпсон 5-ўринда қайд этилган.

стив

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию