Расман!

Испания футбол федерациясининг мусобақалар ташкил этиш ва ўтказиш қўмитаси 26 октябрга режалаштирилган “Барселона” – “Реал” учрашувининг санасини ўзгартиради.

AS нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала клуб “эл-класико”нинг янги санаси масаласида 21 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00га қадар бир қарорга келишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания футбол федерацияси ушбу ўйинни 18 декабрь санасида ўтказишни маъқуллаётган эди. Ла Лига раҳбарияти эса 7 декабрда ўтказилиши тарафдори.

Айтиш керакки, ушбу учрашув Каталонияда давом этаётган норозилик намойишлари билан боғлиқ.