Расман!

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг расмий сайти орқали бош мураббий Томас Тухель билан амалдаги шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Олдинроқ томонлар ўртасидаги шартнома "аристократлар"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг автоматик равишда 2024 йил июнгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди. Клуб ушбу маълумотни тасдиқлади.

Мураббий ва клуб ўртасидаги аввалги келишув 2021/22 йилги мавсум охиригача имзоланган эди.

47 ёшли Тухель "Челси"ни жорий йилнинг январь ойидан буён бошқариб келмоқда. Бунгача жамоага Фрэнк Лэмпард устозлик қилган.

"Челси" Англия премьер-лигасининг ўтган мавсумини 4-ўринда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию