Расман! Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги бўйича якуний қарор қабул қилинди

30 январь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги расман бекор қилинди. 

Аввалроқ, Сергей Ковалёв 30 январь куни жанг қила олмайдиган бўлса, ушбу тўқнашув 13 февралга кўчирилиши мумкинлиги ва Бектемир Мелиқўзиевга рақиб сифатида Салливан Баррера ва Габриэль Росадо кўрилаётганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ, ҳамюртмизнинг Сергей Ковалёвга қарши жанги бўлмайди. Бу борада "Boxingscene" мухбири Дан Рафаэль маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ковалёв ва Бектемир Мелиқўзиев жанги 30 январь куни дастлаб, Москвада “Лужники”  аренасида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинчалик, бу тўқнашув АҚШга кўчирилганди.Аммо, россиялик боксчи допинг тестдан ўта олмади. 

Ўзбек мутахассиси Сергей Ковалёв допинг истеъмол қилганига ишонмаяпти

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими? Боксчимиз жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)