Расман!

18 декабрь санасига кўчирилган "Барселона" - "Реал" учрашувининг ўтказиладиган вақти маълум қилди. Бу ҳақда Ла Лига ташкилотининг расмий сайти хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, “Камп Ноу”да бўладиган “эл класико” Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Аввалроқ испан матбуотида ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланиши борасида хабарлар тарқалганди.