Расман!

"Аякс" ўзининг расмий сайтида "Вест Хэм" форварди Себастьян Аллерни сотиб олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли футболчининг трансфери амстердамликларга 22,5 млн еврога тушган. Таъкидлаш керакки, Аллер шу тариқа, “Аякс” тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Томонлар 2025 йилга қадар шартнома имзолади.

Аллер “Вест Хэм” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 53 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. У энди “Аякс”да 22-рақамда тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар