Расман!

Coca Cola Суперлигаси янги мавсуми учун тайёргарликни қизғин олиб бораётган "Андижон" клуби ўз сафига яна бир футболчи қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди:

"Жамоамиз таркибида, йиғинларда иштирок этаётган асли Германиялик бўлган Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернҳардт жамоамиз билан шартнома имзолади.

Эдгар Бернҳардтга ушбу мавсумда жамоамиз сафида ажойиб натижалар кўрсатишини тилаб қоламиз.

Welcome to Andijan, Edgar Bernhardt",-дея ёзиб қолдирди "бургутлар" расмий "Телеграм" канали.

Маълумот учун, водийликлар Суперлига дастлабки турини "Қизилқум" майдонда ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)