Расман!

Суперлига янги мавсумида иштирок этиш вазифасини уддалаган "Андижон" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа бу сафар бир вақтнинг ўзида 3 футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Андижон" жамоамиз таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Машғулотларда иштирок этаётган футболчи Суннатилла Мамадалиев билан клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби шартнома имзолашга қарор қилди. Суннатилла Мамадалиев учун "Андижон" бегона эмас, у 2018 йилги Про лига баҳсларида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ва чемпионликка катта ҳиссасини қўшган. Ўтган мавсумда "Оқ-тепа" жамоасида тўп сурган Мамадалиев янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

photo_2021-01-21_00-04-50

Фаолиятини АГМК жамоасида бошлаган Камрон Саидазимов ўтган мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. 21 ёшли футболчи билан "Андижон" жамоамиз расмий шартномага имзо чекди. Камрон Саидазимов 2021 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

photo_2021-01-21_00-53-26

"Динамо" жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларни меҳрини қозонган Миркомил Локаев билан шартнома имзоланди. Умид қиламизки, 25 ёшли ҳимоячи янги мавсумда чиройли ўйини билан мухлислар мехрини қозонади ва жамоамиз билан юксак марраларга эришади",-дея ёзди клуб матбуот хизмати.

photo_2021-01-21_00-56-09

".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)