Расман! Александр Поветкин ҳамда Диллиан Уайт ўртасидаги реванш санаси маълум бўлди

Россиялик супер оғир вазн тоифаси вакили Александр Поветкиннинг британиялик Диллиан Уайт (27-2,18 КО) билан реванш жанги санаси расман эълон қилинди. 

Унга кўра, улар ўртасидаги иккинчи жанг Буюк Британияда  6 март куни бўлиб ўтади. Маълумки, биринчи тўқнашув 2020 йил 22 август куни бўлиб ўтган ва унда россиялик чармқўлқоп устаси ажойиб "апперкот" зарбаси эвазига нокаут билан ғалаба қозонганди. Ваҳоланки Поветкин (36-2-1,25 КО) жанг мобайнида икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолганди. 

Мазкур жанг DAZN платформаси томонидан трансляция қилинади. Ҳозирча жанг қайси аренада бўлиб ўтиши номаълум. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар