Рашидов ва Аманов "Бунёдкор" йиғинига қўшилди
Санжар Рашидов ва Асилбек Аманов "Бунёдкор"да.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" "Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мазкур ўйинда жамоа йиғинига янги қўшилган ярим ҳимоячи Санжар Рашидов ва дарвозабон Асилбек Аманов бошланғич дақиқаларданоқ ҳаракат қилди. Агар футболчилар клуб раҳбариятига маъқул келса, улар билан шартнома имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, Рашидов ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да, Аманов эса "Сурхон"да ўтказган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар