Рашидов жамоаси билан Қатар Кубогида ғалаба қозонди

Куни кеча Қатарда Кубок баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган «Қатар СК» клуби ўз майдонида «Ал Сайлия» жамоасини қабул қилиб, йирик – 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, «Қатар СК» Қатар Кубогининг кейинги босқичига йўл олди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, «Қатар СК» сафида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов мазкур беллашувда ҳам тўлиқ иштирок этган ҳолда голлардан бирига ассистентлик вазифасини бажарди.

Шу билан бирга, Рашидов учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилгани ҳам эътиборга молик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
13/10/2019 16:57
Рашидоов Узини узи кӯт қиган иқтидор егаси
Dior Akhunoff
13/10/2019 15:16
Rashidovga bir vaqtlar adashmasam Umar Abdurahmon tel qilib jamodiga utishni taklif qilgan. Rashidov unamagan. Ushanda utishi kerak edi. Haqiyiy uyinchi bolarmidi. Endichi shunchaki yoshligida umidli bolgan ammo hozir uz urnini yuqotgan qobiliyat egasi