Рақиб мураббийи: Шомуродовдан қўрққандик!

“Тамбов” бош мураббийи Сергей Первушин премьер-лиганинг биринчи турида “Ростов”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

- “Ростов” қандай ўйин кўрсатишини билардик. Бу энг тезкор жамоалардан. Ўткир ҳужумлар ва қанотдан узатиладиган аниқ паслардан қўрққандик. Чунки Элдор Шомуродов ҳаводаги курашларда зўр ўйнайди.  Ўйин дурангга мос бўлди, лекин “Ростов” футболчиларининг ижрочилик маҳорати баландроқ, - деди Первушин.

“Ростов” ва “Тамбов” учрашувида Павел Мамаев томонидан кирилган ягона гол мезбонлар ғалабасини таъминлади. Элдор Шомуродовнинг голсиз серияси давом этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)