Рамзан Кадиров: Жавоб бераманки, Емельяненкони бир зарба билан йиқитаман

Чеченистон президенти Рамзан Кадиров ММАнинг оғир вазн тоифасидаги Александр Емельяненкони бир зарба билан нокаут қилишини ишонч билан айтди.

"Машғулотлар давомида, мендан яна Александр Емельяненкога қарши жанг борасида сўрашди.

Аниқ жавоб беришим мумкин. Агар Емельяненко билан октагонга чиқсак, 5-раундда битта аниқ зарба билан нокаут қиламан. Шунинг учун, кутинг!

Дастлаб, 4 раунд давомида ринг бўйлаб югураман ва сўнгги раундда битта аниқ зарба бераман. Ҳуллас, топиб кўрингчи, зарбани гавдасига бераманми ёки бошига?" - деди Кадиров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)