Рафаэль Надаль нималар билан машғул бўлмоқда

Коронавирус пандемияси сабаб теннис турнирлари дунё бўйлаб ўтказилмаяпти. Ушбу ҳолат юзасидан бир қатор теннисчилар вақтларини ўз оила аъзолари билан биргаликда ўтказмоқда.

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль айни дамда нималар билан шуғулланаётгани ҳақида қуйидаги хабарни эълон қилди.

"Салом ҳаммага, мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Айни дамда уйда оилам биланман. Пандемия сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, уйда жисмоний машқларни бажармоқдаман. Ўйлайманки, сизларнинг ҳам аҳволингиз яхши. Маслаҳатим зарур бўлмаганда уйдан ташқарига чиқманг ва ҳукумат аъзоларининг кўрсатмаларига риоя қилинг", – деб ёзади Надаль ўзининг Twitter'да.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар