Рафаэль Надаль навбатдаги соврини томон олға бормоқда

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Abierto Mexicano Telcel" мусобақасининг яккалик баҳсларида чорак финалга йўл олди.

Турнирнинг иккинчи даврасида Рафаэль сербиялик Миомир Кечмановични 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратишни уддалади.

Шу тариқа, Акапулькода ўтаётган мусобақанинг 1/4 финал босқичида Р.Надаль кореялик Сун Ву Квонга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)