Рафаэль Надаль бор йўғи уч геймни бой берди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Мексикада ўтаётган "Abierto Mexicano Telcel" мусобақасининг яккалик баҳсларида ярим финал босқичига чиқди.

Акапулько шаҳрида ўтаётган мусобақанинг 1/4 финал босқичида Р.Надаль кореялик Сун Ву Квонга қарши кортга тушиб, якунда 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Abierto Mexicano Telcel"нинг финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Надаль болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)