Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг спарринг рақиби навбатдаги жангини собиқ жаҳон чемпионига қарши ўтказади

Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66 кг) WBA Gold камари соҳиби америкалик Виржил Ортис ( 16-0, 16 КО) ўзининг навбатдаги жангини супер ўрта вазн тоифасида (63.5 кг) собиқ жаҳон чемпиони Моурис Хукерга (27-1-3, 18 КО) қарши ўтказади. Жанг 27 март куни Америка Қўшма Штатларининг Даллас шаҳрида бўлиб ўтади ва DAZN платформаси орқали трансляция қилинади.

Виржил Ортис 2020 йил 24 июлдаги жангида Самуэль Варгасни 7-рaундда нокаутга учратиб, WBA Gold камарини қўлга киритган эди. Кейинчалик, август ойида ҳам Антонио Орозкони 6-рaундда муддатидан олдин мағлуб этган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Ортис ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан спарринг жангларда куч синашганди.

Моурис Хукер супер енгил вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони ҳисобланади. У 2019 йилнинг июль ойида WBО чемпиони Хосе Рамирес билан бирлаштирувчи жангда имкониятни бой берган. Шундан сўнг, декабрда илк бора ярим ўрта вазнда дебют қилиб, Уриэл Пересни 1-рaунддаёқ нокаутга учратган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар