Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби АҚШдаги вазиятни тасвирлаб берди

Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби  россиялик Сергей Липинец AҚШдаги коронавирус пандемияси шароитидаги вазият ҳақида гапирди.

“Сиз AҚШдаги дўконларга боришингиз мумкин. Расмийлар уларни уйда қолишга мажбурламайдилар ... Aммо йўлларда тирбандликлар йўқ. Океанда жуда кўп одамлар - югуриш, велосипед ҳайдаш машғулотлари билан банд. Мамлакат фуқароларига бошқа штатларга кириш учун тақиқ йўқ.

Барча кафелар бир ҳафта давомида ёпилди. Озиқ-овқат дўконларига боришингиз мумкин. Фақат ҳожатхона қоғози умуман йўқ.

Кўринишидан, вазият ҳақиқатан ҳам қийин. Aмерикада 50 йил давомида ҳеч қачон казино ёпилмаган. Ва энди уларнинг барчаси, бошқа муассасалар каби ишламаяпти”, - деди боксчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)