Қозоғистонда порлаган Ўзбекистон легионерлари

УЕФА аъзоси Қозоғистон жамоаларида ўзбек футбол мактаби тарбияланувчилари юқори чўққиларни забт этган. Prosports.kz сайти мамлакат футболида чуқур из қолдирган ўзбекистонлик футболчиларнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Бугунги кунда ўзбек футболи тарбияланувчиларини қозоқ жамоаларида деярли учратмаймиз. Лекин яқин ўтмишда ўзбекистонлик чарм тўп усталари Қозоғистон жамоаларида ҳал қилувчи роль ўйнагани айни ҳақиқат.

Энг қизиғи, Ўзбекистон футболчилари рамзий терма жамоасидан олти карра Украина чемпиони, машҳур тўпурар, Европа чемпионлар лигасида биринчи бўлиб гол урган осиёлик футболчи Максим Шацкихга жой топилмади. Чунки Қозоғистон футболида Шацкихдан кўпроқ муваффақиятга эришган ўзбек футболчилари анчагина кўп.

Демак, Қозоғистон чемпионатларида ўйнаган Ўзбекистон футболчилар рамзий терма жамоаси билан танишамиз.

Дарвозабон:

Павел Бугало: 21.08.1974

Қозоғистондаги клублари: «Женис», «Жетису», «Ордабаси»

Бугало Қозоғистонга моҳир голкипер сифатида келди ва 27 ёшида “Женис” билан шартнома тузди ва жамоа таркибида мамлакат кубогини қўлга киритди.

бугало

Ҳимоячилар:

Февзи Давлетов: 20.09.1972

Қозоғистондаги клублари: «Иртиш», «Жетису», «Мегаспорт»

Февзи Давлетов 2000 йилларнинг бошида “Иртиш”нинг энг асосий ўйинчиси эди. Ўзбек футболчиси жамоанинг икки марта чемпион бўлишига улкан ҳисса қўшган.

soccer-world-cup-qualifier-aug-2001-shutterstock-editorial-7640783a

Спартак Муртазоев: 07.10.1977

Қозоғистондаги клублари: «Ордабаси», «Ясси-Сайрам», «Атирау»

Спартак совринларга эга чиқмаган бўлса-да, қозоғистонлик футбол мухлислари меҳрини қозонди.

Марат Кабаев: 27.05.1967

Қозоғистондаги клублари: «Трактор», «Ансат», «Кайсар-Мунай»

Марат Кабаев Қозоғистон футболидаги илк ўзбек легионерларидан. У тарихий биринчи чемпионатда “Трактор” жамоасининг ғалабасини таъминлаган. Бу жамоа номи кейинчалик “Ансат”га ўзгартирилди. Ҳозир эса “Иртиш” номини олган.

kabaev-v-uzbekistane-snova-vzjalis-za-futbol_13108320111111682852kab

Ярим ҳимоячилар:

Олег Сабиров: 13.03.1981

Қозоғистондаги клублари: «Ордабаси», «Мегаспорт», «Жетису», «Тобол», «Актобе», «Жетису», «Восток», «Атирау», «Сункар»

Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони сифатида келган Олег Собиров ўнга яқин жамоада тўп сурди. Энг катта ютуғини 2010 йилда қўлга киритди. Ўшанда у “Тобол” сафида чемпион бўлганди.

Виктор Карпенко: 07.09.1977

Қозоғистондаги клуби: «Қайрат»

Сал кам икки йил тўп сурган Карпенко ўз маҳорати билан ҳаммани қойил қолдирди. Дастлабки уринишда чемпионат совриндори бўлган Виктор, кейинги йили саккизта гол билан жамоасининг энг зўр тўпурарига айланди.

AFC+Asian+Cup+3rd+Place+Playoff+Match+Uzbekistan+tqz97Pz0f1ex

Марат Бикмаев: 01.01.1986

Қозоғистондаги клуби: «Актобе»

Бикмаев оғир жароҳат туфайли бор иқтидорини намоён этолмаган бўлса-да, Қозоғистон чемпионатининг олтин ва бронза медалини қўлга киритган.

093da894-1c60-49a0-8537-ca317c8b3cd3

Тимур Кападзе: 05.09.1981

Қозоғистондаги клуби: «Актобе»

Бу футболчи уч йил ичида Қозоғистон чемпионати олтин, кумуш ва бронза медалини жамлади. Қозоғистон Суперкубогини ҳам олди.

Ҳужумчилар:

Улуғбек Бақоев: 28.11.1978

Қозоғистондаги клублари: «Тобол», «Жетису», «Иртиш»

Қозоғистон футболидаги энг зўр легионарлардан бири. Улуғбек Бақоев энг кўп гол урган чет эллик футболчи. У 111 та гол билан Қозоғистон чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар рўйхатида олтинчи ўринни қайд этган. Қозоғистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби.

1374763635_ulugbek-bakaev-otdaem-vse-sily

Жаъфар Ирисметов: 23.08.1976

Қозоғистондаги клублари: «Қайрат», «Олма-Ота», «Актобе»

Жаъфар ҳам фаолияти давомида чемпионлик ва кубок соҳиби бўлди.

Александр Гейнрих: 06.10.1984

Қозоғистондаги клублари: «Актобе», «Ордабаси»

Гейнрих уч мамлакат – Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон чемпиони. Бундан ташқари, қозоқ футболидаги фаолияти давомида кумуш ва бронза медалларига ҳам эга чиққан. Супер кубокни ҳам қўлга киритган.

Заҳира:

Сергей Захарецкий (дарвозабон): 12.01.1977

Қозоғистондаги клублари: «Алма-Ата», «Окжетпес»

Владимир Умаров: 22.07.1979

Қозоғистондаги клуби: «Тараз»

Андрей Власичев: 27.01.1981

Қозоғистондаги клуби: «Ордабаси»

Егор Гладков: 17.02.1979

Қозоғистондаги клублари: «Есиль», «Окжетпес», «Жетису», «Тараз»

Ёрқин Назаров: 11.10.1974

Қозоғистондаги клублари: «Синтез», «Тараз», «Ясси», «Ордабаси»

Михаил Савочкин: 27.11.1979

Қозоғистондаги клублари: «Тараз», «Горняк»

Александр Карсев: 01.04.1981

Қозоғистондаги клуби: «Тараз»

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: 10.05.1971

Қозоғистондаги клуби: «Есиль-Богатирь»

Мухтор Қурбонов: 26.01.1975

Қозоғистондаги клублари: «Қайрат», «Ясси», «Жетису»

Фарҳод Мирсалимбаев: 15.10.1972

Қозоғистондаги клублари: «Тараз», «Есиль-Богатирь», «Восток»

Дилмурод Назаров: 12.04.1976

Қозоғистондаги клублари: «Қайсар», «Тараз»

Шерзод Назаров: 21.11.1979

Қозоғистондаги клуби: «Ордабаси»

Максим Шацких: 30.08.1978

Қозоғистондаги клуби: «Локомотив»

Рамзий жамоа бош мураббийи:

Темур Кападзе

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)