Қўшниларимиз чемпионатни давом эттиришмоқчи

Қозоғистон чемпионати қачон бошланиши мумкинлиги маълум қилинди.

Meta-ratings.kz сайти тарқатган хабарга кўра, қўшни мамлакат чемпионати 31 майгача қайта тикланади. Агар Қозоғистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилсагина, бу содир бўлиши мумкин.

Қозоғистонда карантин 11 майгача давом этиши эълон қилинган эди, аммо 4 майдан қоидалар юмшатилиши бошланди. Ушбу қарор премьер-лига жамоаларининг 12 майдан бошлаб, умумий гуруҳда машғулотлар ўтказишларига рухсат беради.

Ўтказилган 3 та тур натижаларига кўра, чемпионат мусобақа жадвалида “Астана” пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
06/05/2020 19:24
Qozoqi chempionati bizga vapshe qiziqmas