Қўқондаги ММА кечасида жанг қилувчи жуфтликлар билан танишинг!

8 апрель куни Қўқон шаҳрида ММА бўйича жанг кечаси ташкил этилади. Қўқон шаҳри ҳокими кубоги учун ўтказилаётган ушбу оқшомда бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади. 

Жумладан, марказий жангда Ҳумоюн Тўхтамуродов нигериялик Белл Мбейга қарши жанг қилса, иккинчи марказий тўқнашувда Асилбек Иномов қирғизистонлик Ислом Сатимовга қарши октагонга кўтарилади. 

Яна бир маҳоратли вакилимиз Рамазон Темиров ҳам ўз жангини ўтказади. Шунингдек, бошқа истеъдодли жангчиларимиз ҳам октагонга кўтарилади. 

Муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Қўқонжон_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)