Қолдирилган Токио Олимпиадаси қайси санада бошланади?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпиадаси бутун дунёга катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилган эди.

New York Times нашрининг хабар беришича, ташкилотчилар ёзги Олимпия ўйинларининг старт олиши санасига аниқлик киритмоқда ва тез кунларда у оммага эълон қилинади.

Ҳозирда расмийлар нуфузли мусобақанинг очилиш маросимини 2021 йилнинг 21 июлида ўтказиш бўйича янги вариантни ўрганмоқда.

Маълум қилинишича, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио шаҳри мезбонлик қилувчи Олимпия ўйинлари ўтказилиши бўйича аниқ саналарини тез орада эълон қилмоқчи. Бу борада ХОҚ кеча, 29 март куни ташкилотчилар иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган. Йиғилишда томонлар Олимпия ўйинларининг қайси санада ўтказилишини муҳокама қилишган.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши керак эди. Aммо, ХОҚ 24 март куни ўйинлар 2021 йилга кўчирилганини эълон қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар