“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ташаббуси билан хайрли ташаббусга қўл урилди. Бугун кун давомида клуб вакиллари Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари, бозорлар, одам гавжум жойларда бўлишиб бепул ниқоб тарқатишди.

-Клуб раҳбарияти ташаббуси билан ушбу хайрли ишга қўл урдик, - дейди клуб тижорат директори Хуршиджон Шавкатов. – Қўқон шаҳридаги “Бетон Плита” масъулияти чекланган жамияти 10 минг дона тиббий ниқоб тикиб бериш учун шартнома тузгандик. Жамият аъзолари ушбу хайрли ишимизга камарбаста бўлишди. Бизга қисқа муддат ичида сифатли ниқоблар тикиб, етказилди.
Бугун клубимизнинг жонкуяр ходимлари вилоят марказида тиббий ниқобларни эҳтиёжманд инсонларга бепул тарқатишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)